Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида Техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Цзян Янь томонидан имзоланди.

Битим Хитой Халқ Республикаси томонидан Ўзбекистон Республикасида ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун 250 миллион юань (37,5 миллион доллар) миқдорида беғараз ёрдам кўрсатишни назарда тутади.

Бугунги кунгача икки мамлакат ўртасидаги техник-иқтисодий ҳамкорлик доирасида соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, маданият, транспорт ва бошқа соҳаларда лойиҳалар амалга оширилди.

ЎзА