31-январь куни Нукус темир йўл вокзалида жорий йил 27-28-январь кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг баадий гимнастика тури бўйича 2001-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган «Қиш эртаклари» номидаги Республика кўрик-танлови ғолибларини кутиб олиш маросими ўтказилди.
Унда пойтахтимиздаги Республика гимнастика спорт мактаби ва Нукус Олимпия заҳиралари коллежининг 5 нафар гимнастикачи қизи муваффақиятли иштирок этиб қайтди.
– Шогирдларим яхши натижаларга эришмоқда. Айниқса, Рамиля Жалғасбаевага Тошкент шаҳридаги мутахассислар юксак баҳо бериб, уни терма жамоага қабул қилди ва унинг халқаро кўрик-танловларда ишрирок этиш имкориятига эга бўлганлигини билдирди,–деди спортчилар мураббийи Дилноза Жолдасбаева.
Мусобақада Дурдона Шерниязова (2006-й) ҳамда Айнура Парахатова (2003-й) 1-ўринга, Қуралай Байсириқова (2003-й) эса 2-ўринга лойиқ топилди.
Кенг жамоатчилик вакиллари спортчиларнинг эришган ютуқлари билан самимий табриклади.
Тарбия Сейтназарова,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги мухбири