Қатор ОАВ вакилларининг мурожаатига мувофиқ маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси томонидан Харьков шаҳрида дипломатик ваколатхонага қарашли транспорт воситаси зарарлангани ҳақидаги хабарлар тасдиқланди.

Дипломатик ваколатхона ахборотига кўра, фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ тезкор масалаларни ҳал этиш чоғида авторураргоҳда турган элчихона микроавтобуси шрапнел томонидан зарарланган.

Ҳодиса туфайли Ўзбекистон фуқаролари, элчихона ходимлари жароҳатланмаган.