НАТО Украина бўйича фавқулодда саммитини онлайн шаклида бугун Тошкент вақти билан соат 19.00 да бошлайди. Бу тадбир АҚШ президенти Жо Байденнинг иш жадвалига ҳам киритилган.

Президент Байден Украина ва ушбу мамлакат атрофидаги хавфсизлик вазиятини муҳокама қилиш учун видеоконференция орқали НАТО таркибидаги бошқа давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан учрашади, — дейилган шу тўғридаги баёнотда. Музокара матбуот учун ёпиқ тарзда ўтади.
Аввалроқ Америка етакчиси Шимолий Атлантика альянси саммитда тузилма фаолиятини янада кучайтиришга оид турли масалалар кўриб чиқилишини маълум қилганди. Бундан ташқари, йиғилишга НАТОга аъзо бўлмаган Финландия ва Швеция ҳам таклиф этилган.
Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни эрталаб Донбасс республикалари раҳбарлари мурожаатига жавобан, махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилганини айтди. Россия раҳбари таъкидича, Москванинг Украина ҳудудини босиб олиш режаси йўқ.
РФ мудофаа вазирлиги эса россиялик ҳарбийлар Украина шаҳарларига зарба бермаётганини таъкидлаяпти. Тинч аҳолига ҳеч нарса таҳдид солмайди, — дея ишонч билдирди маҳкама масъуллари.