Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси раҳбарияти Нукусдаги ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар ҳамда Чимбойдаги ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар “Мурувват” интернат уйларида яшовчилар ҳолидан хабар олди.Бу ерда яшовчиларга яратилган шароитлар билан танишилди.
Масъуллар бу ерда истиқомат қилувчи қўли гул кишилар томонидан яратилган ҳақиқий санъат асари даражасидаги буюмларни томоша қилар экан, уларнинг келгусидаги реализацияси бўйича таклифлар билдиришди. Жумладан, мазкур қўл меҳнати намуналарининг “Божхона сервис” давлат муассасасида сотилишини йўлга қўйиш ва савдо ярамаркалари ташкил этиш чоралари кўриладиган бўлди.
Бошқарма бошлиғи томонидан масъул божхона ходимларига Чимбойдаги ногиронлиги бўлган шахслар учун “Мурувват” эркаклар интернат уйи биносининг ва бино атрофи панжараларининг таъмирталаб жойларида таъмирлаш ишларини олиб боришда ёрдам бериш бўйича тегишли кўрсатма берилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири