Украина президенти Владимир Зеленский ҳамкорлардан Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олиш қарори туфайли Россия Федерациясига нисбатан санкция босимини ошириш бўйича кейинги қадамларни кутишини айтди.
Америка Қўшма Штатлари Россия Федерациясига қарши биринчи санкцияни эълон қилди. Санкция рўйхатида кўп сонли шўъба корхоналарига эга иккита банк, суверен қарз ва мамлакатнинг беш нафар «элита вакили» бор. Бундан ташқари, америкаликларга мустақиллиги Россия томонидан тан олинган Донецк ва Луганск халқ республикалари билан савдо, сармоя ва молиявий операция амалга ошириш тақиқланди.
Худди шу куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ЛХР ва ДХРни тан олганлик учун санкциянинг биринчи қисмини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилди. Мустақилликни тан олиш учун овоз берган Россия Федерацияси Давлат Думаси депутатлари – жами 351 нафар парламент аъзоси ҳам чеклов чоралари остида қолади. Санкция Донбасс билан алоқадор банк сектори ва касаба уюшмаси учун ҳам назарда тутилган. Шунингдек, рўйхатга 27 нафар жисмоний шахс ва ташкилот қўшимча равишда киритилади.
«Халқаро ҳамжамиятнинг муносабати қатъий, шошилинч, қаттиқ бўлиши керак. Украина кеча ва бир кун аввал РФга қарши ЕИ, АҚШ, Канада томонидан қабул қилинган янги санкцияни жорий этиш бўйича қабул қилинган қарорни олқишлайди. Биз санкция босимини ошириш бўйича кейинги қадамларни кутмоқдамиз”, — деди Зеленский брифингда.
Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясига босим асносида “Шимолий оқим-2”га қарши санкция ҳам жуда муҳим.