Италиянинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси колумбиялик Хуан Куадрадо чов қисмидаги жароҳати сабаб жамоанинг бир нечта ўйинларини ўтказиб юбораётган эди.
Энди Хуан жарроҳлик амалиётини ўтказади ва яна икки ҳафта майдонга туша олмайди. Бунинг натижасида 14 февраль куни Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган “Ювентус” ва «Тоттенхэм» учрашувини ўтказиб юборади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА