Колумбия COVID-19 вирусига қарши Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда globaltimes.cn хабар беради.Мазкур қарор «Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co» Ltd томонидан ишлаб чиқилган вакцинани Жанубий Америкада қўлланилиши COVID-19 пандемиясига қарши глобал ҳамкорлик имкониятини кенгайтиради.

Ҳозиргача мазкур вакцина Ўзбекистон, Хитой ва Индонезияда оммавий эмлаш жараёнида қўлланилмоқда, шунингдек, бустер вакцина сифатида фойдаланилмоқда. Ҳозирда ZF-UZ-VAC2001 Хитой ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда. Индонезияда ҳам ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, вакцинани маҳаллийлаштиришга тайёргарлик кўрилмоқда.

Генотиплаш таҳлили ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси коронавируснинг Alpha вариантига қарши 92,68 фоиз ва Delta вариантига қарши 81,38 фоиз самарага эгалигини намойиш этган.

ЎзА