Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати маълумотига кўра, бир фуқаро ўзбек-хитой вакцинасининг 3 дозаси билан эмланган.

Орадан 6 ой ўтгач, Хитойга кетиши ва бу давлатга кириши учун айнан хитой вакцинасининг Бустер дозаси билан эмланиши керак экан. Аммо оилавий поликлиникага мурожаат қилинганида, аҳоли Бустер доза билан эмланмаётгани, хусусан, ўзбек-хитой билан ревакцинация қилинмаётгани маълум қилинган.

Санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсунованинг таъкидлашича, Ўзбекистон бўйлаб аҳоли Бустер доза билан эмланмоқда.

Айниқса, хитой-ўзбек вакцинаси билан муаммо мавжуд эмас, у аҳолини эмлашга етарли даражада. Шунингдек, барча ҳудудлар ва оилавий поликлиникалар, шу билан бирга, эмлаш пунктлари Бустер доза билан эмлашга кўрсатма олган ва тартиби билан таништирилган.

 

ЎзА