2021 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Норвегия Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргохи Осло шаҳрида) этиб тайинланган Жон Микал Квистадни қабул қилди.
Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, вазир элчини юқори маъсулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва фаолиятига омад тилади.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон – Норвегия муносабатларининг бугунги ҳолати ва янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, томонларининг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинди.
Бўлажак тадбирлар, хусусан, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш жадвали кўриб чиқилди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Ғ.Хонназаров,
ӨзА