Нукусда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри ўртасида “Менинг дўстим – Ватан ҳимоячиси” шиори остида видеомулоқот ташкил этилди.
Видеомулоқотда ҳар икки ҳудудда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган йигитлар ота-онаси, яқинлари ва дўстлари билан онлайн мулоқот қилиш имкониятига эга бўлди.
– Ҳарбийлар оиласида туғилганман, – дейди Қорақалпоғистон Республикасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскар Абдулло Сабуров. – Миллий армиямиз сафида йигитлик бурчини ўташ шарафи менга ҳам насиб этганидан хурсандман. Бугун яқинларим билан дилдан суҳбат қилдим, Президентимиз, ота-онам билдирган ишончни албатта оқлайман.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА