Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш учун 7 октябрь куни Сирдарё вилоятига келди.

Сирдарё туманидаги “Сирдарё мега люкс” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонада номзоднинг вилоят сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Учрашувни номзоднинг Сирдарё вилояти бўйича ишончли вакили Покиза Аҳмеджонова очди.

Жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган муҳим ижтимоий-сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига вилоятда пухта тайёргарлик кўрилаётгани қайд этилди.

Ишончли вакил кейинги йилларда Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз, шу жумладан, Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, йирик ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар, уларнинг одамлар турмуши фаровонлигини яхшилашдаги аҳамияти ҳақида тўхталди. Айниқса, саноат йўналишида ўнлаб йирик корхоналар фойдаланишга топширилгани, минглаб иш ўринлари яратилганини алоҳида таъкидлади. Шундан сўнг сўз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга берилди.

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилмоқда.

 

ЎзА