Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги, Бадиий академия, Республика “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси томонидан Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишлаб ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тадбири ўз ниҳоясига етди.

Тантанали маросимда 6 йўналиш бўйича 1-ўрин соҳибларига I даражали диплом,  2-ўрин ғолибларига II даражали диплом, 3-ўрин совриндорларига III даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шу ўринда Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатимиз  вилоятларида ҳам “Энг улуғ, энг азиз” танловининг ҳудудий босқичлари юқори савияда ўтказилганини, улар якунига кўра, ҳудудларда фаолият олиб борувчи иқтидорли ижодкорлар муносиб тақдирлангани алоҳида эътиборга лойиқдир.

Маълумот ўрнида таъкидлаш  лозимки,  ушбу кўрик- танлов 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этилиб, 24 йилдан буён ўтказилиб келинади.

 

Муҳайё  Тошқораева, ЎзА