Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Шунингдек, аҳолида жараён билан боғлиқ турли хил саволлар туғилмоқда? Хусусан, кўпчиликни “COVID-19”га чалиниб, соғайган киши унга қарши эмланиши шартми, деган савол қизиқтирмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсунованинг ССВ матбуот хизматига таъкидлашича, пандемия хавфи сақланиб қолаётгани ва коронавирус инфекцияси билан қайта касалланиш эҳтимолининг юқорилиги сабабли, ушбу вирус билан аввал касалланган бўлишдан қатъи назар, эмланиш шарт.

Чунки эмлашдан кейинги “орттирилган иммунитет” муҳим ҳисобланади. Яъни табиий ва “COVID-19”га қарши эмлаш натижасида ҳосил бўлган иммунитет касалликка қарши кучли ҳимояни шакллантиради.

 

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА