Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ҳамкорликда Мўйноқ туманида ташкил этилган “Ралли Мўйноқ – 2021” автомобиль спорти мусобақасининг ғолиблари аниқланди.

Мусобақа якунида қорақалпоғистонлик спортчилар Ж.Муханов ва Ш.Темиров (А-8 класи бўйича), И.Абдикаримов ва Ш.Сапарбаев (А-9 класи бўйича) ғолиб бўлиб, мусобақа ташкилотчилари томонидан Президентимиз соврини «Нексия-3» автомобиллари билан тақдирланди.

Шунингдек, А-8 автомобиль класи бўйича иккинчи ўринни эгаллаган Андижон вилоятидан Т.Нарзиқулов ва Қ.Нарзиқулов 15 миллион сўм, учинчи ўринни эгаллаган Хоразм вилоятидан М.Бегиев ва М.Аташов 7 миллион сўм, А-9 автомобиль класи бўйича иккинчи ўринни эгаллаган Жиззах вилоятидан Б.Одилов ва С.Муминов 15 миллион сўм, учинчи ўринни эгаллаган Жиззах вилоятидан Ш.Хатамов ва А.Туропов 7 миллион сўм билан тақдирланди. Баггилар мусобақасида биринчи ўринни қўлга киритган Жиззах вилоятидан З.Одиловга 15 миллион сўм, иккинчи ўринни эгаллаган Самарқанд вилоятидан Ф.Атхамовга 7 миллион сўм, мотоцикллар мусобақасида маррага биринчи бўлиб келган Бухоро вилоятидан Б.Ахмедовга 15 миллион сўм, иккинчи ўринни эгаллаган Қорақалпоғистон Республикасидан Б.Асабаевга 7 миллион сўм, учинчи ўринни эгаллаган Андижон вилоятидан О.Чоловга 3 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

Бундан ташқари, спорт мотоциклини бошқарадиган ягона спортчи қиз – Хоразм вилоятидан Г.Ибадуллаева, мусобақани ташкиллаштиришда фаол иштирок этган бир қатор спортчи ҳамда ҳакамлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА