Ўзбекистон миллий метрология институти (ЎзММИ) ташаббуси билан Бутунжаҳон Метрология куни байрами муносабати билан бугун – 20 май куни «Метрология-2021. Саломатлик учун ўлчашлар» шиори остида Республика илмий-амалий халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

Халқаро конференциясида Германия, Россия, Беларусь давлатларидан ҳамкор мутахассислар, юртимиздаги бир қатор Олий таълим масканларидан вакиллар, олимлар, профессорлар ва ЎзММИ жамоаси иштирок этишди.

Тадбир давомида Халқаро тарози ва ўлчовлар бюроси (BIPM) ва Халқаро қонунчилик метрологияси бюроси (BIML) раҳбарларининг метрология куни муносабати билан табриги ўзбек тилида ўқиб эшиттирилди.

Бир қатор метрология соҳасидаги эришилган натижалар ва режалар ҳақида тақдимотлар тингланди, дея хабар қилади Ўзбекистон миллий метрология институти Матбуот хизмати.