2021 йилнинг 3 май куни Саудия Арабистонининг“ ACWAPower”, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида имзоланган битимга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида 1500 МВт қувватга эга шамол энергетикасини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш лойиҳаси амалга оширилади.

У фойдаланишга топширилгандан сўнг Марказий Осиё минтақаси ва дунёдаги энг йирик шамол электр станциясига айланади.

Мазкур лойиҳа тахминан 4 миллион хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириши ва йилига 2,5 миллион тонна карбонат ангидрид газини қоплаши кутилмоқда. Бу ҳукуматнинг ўсиб бораётган эҳтиёжни қондириш учун ўн йил ичида қайта тикланадиган энергия манбаларини ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ошириш мақсадларига бевосита ҳисса қўшади. Лойиҳа Ўзбекистон ҳукуматининг энергетика соҳасида амалга ошираётган стратегик ислоҳотларга мувофиқ мамлакатнинг энергия балансини диверсификация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА