Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Яхшибека Абдуллаева Нукус шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда савобли ишга бош қўшди.

Нукус шаҳридаги «Чимбой чайхона» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг болаларига қувонч улашиш мақсадида 4 нафар боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди.

Ташкил этилган маросимга болажонларнинг ота-оналари ва яқинлари ҳам таклиф этилди.

Тадбирда Нукус шаҳар ҳокими У.Панаев ва бошқалар болажонларни табриклаб, келажакда етук инсон бўлиб етишишларини тилади.

– Ҳудудимиздан сайланган депутатнинг ташаббуси, тадбиркорларимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ўтказилган тадбир болажонларга ва уларнинг оила аъзоларига катта қувонч улашди, – дейди «Чимбой чайхона» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Наўризбай Қурбанов. –Барчамиз ҳамкорликда кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож инсонларнинг бугунги кундан рози бўлиб яшаши учун барча чораларни кўряпмиз.

Тадбир якунида тўйи нишонланаётган болажонларга Нукус шаҳар ҳокимлиги номидан эсталик совғалари тақдим этилди.

 

 Довуд Абибуллаев, ЎзА