Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилаётган акция доирасида 2021 йил 20-22 март кунлари юртдошларимиз учун маҳаллий йўналишлардаги қатновларга 30 фоиздан 50 фоизгача чегирмалар белгиланди.

“Uzbekistan airways” авиакомпанияси маълумотига кўра, ушбу акция доирасида қуйидаги чегирмалар тақдим этилади:

– индивидуал йўловчилар учун – 30 фоиз,

– сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, лицей, коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ ва бошқа идоралар тизими махсус таълим муассасалари ўқувчилари ва тингловчилари учун – 40 фоиз,

– оила учун (2 ва ундан ортиқ киши, яъни эр ва хотин, уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшгача бўлган фарзандлари бор бўлган ота ёки она) учун – 50 фоиз,

– пенционерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун – 50 фоиз,

– 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун – 50 фоиз,

– Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқаролар учун – 50 фоиз.

Маҳаллий йўналишларда қатновлар Урганч – Фарғона, Фарғона – Урганч, Тошкент – Нукус, Нукус – Тошкент, Тошкент – Урганч, Урганч – Тошкент, Тошкент – Термиз, Термиз – Тошкент йўналишларида амалга оширилади.

 

ЎзА