Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида бошланғич нархи 1 сўмлик давлат активлари савдоси қизғин ўтказилмоқда.

Буни ўтган ҳафта давомида 14 та бўш биноларнинг реализация қилинганида ҳам кўриш мумкин.

Онлайн аукционда бошланғич нархи 1 сўм бўлган 14 та давлат мулки 1,3 млрд. сўмга сотилди ва ушбу аукционлар ғолибларига жами 32 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш ҳамда 267 та янги иш ўринларини яратиш мажбурияти ҳам юклатилди.

Юқори нархларда сотилган давлат объектларининг айримлари билан танишинг:

1. Наманган вилояти Косонсой туманидаги бошланғич нархи 1 сўм бўлган собиқ силга қарши кураш диспансер биноси 505 млн. сўмга сотилди. Давлат объекти 6 сотих ер майдонига эга бўлиб, ғолиб 12 ой муддатда 800 миллион сўм инвестиция киритиб, меҳмонхона фаолиятини ташкил этиши ва камида 12 та янги иш ўрни яратиши лозим.

2. Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги бошланғич нархи 1 сўм бўлган собиқ мактаб филиали бино-иншоотлари 74 млн. сўмга сотилди. Аукцион ғолиби 12 сотих ер майдонида жойлашган мазкур давлат объектига 6 ой муддатда 300 миллион сўм инвестиция киритиши ҳамда камида 15 та янги иш ўрни яратиши лозим.

3. Наманган вилояти Косонсой туманидаги бошланғич нархи 1 сўм бўлган Намуна ҚВП бино-иншоотлари 449 млн. сўмга сотилди. Давлат объекти 11 сотих ер майдонига эга бўлиб, аукцион ғолибига 12 ой муддатда 500 миллион сўм инвестиция киритиш ҳамда камида 12 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти юклатилади.

Сиз ҳам мазкур аукционларда иштирок этиб, давлат активларини очиқ ва шаффоф усулда ютиб олишингиз мумкин. Айни дамда “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида 12,2 минг тадбиркорлик фаолияти учун 151 та бўш турган давлат активи ва 3,2 минг якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси савдода турибди.

“Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК

PR-хизмати