Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат инспекторлари томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда санитария қоида ва меъёрларига доимий амал қилган ҳолда қатор чора-тадбирлар амалга оширмоқда. Белгиланган тавсиялар асосида, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фаолиятига рухсат берилган қурилиш, ишлаб чиқариш ва савдо объектларида карантин қоидаларига риоя қилиниши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш мақсадида 276 та корхона ва ташкилотда ўрганишлар ўтказилди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ўтган йил мобайнида “Нукус полимер” қўшма корхонасининг 80 нафар ходими касаба уюшмаси аъзолигига жалб қилинди. Бундан ташқари “Нукусэлектроаппарат” қўшма корхонасининг 150 нафар, “Нукусмедтех” қўшма корхонасининг 230 нафар ходимини аъзоликка тортиш буйича музокаралар ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикасида коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишига қарши курашиш тадбирларида иштирок этаётган 56 та даволаш-профилактика ташкилотининг 3767 нафар тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларига кунлик 6 фоиз тўлов ҳамда ҳар 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланиши устидан касаба уюшмаси томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилди. Натижада 18 та даволаш-профилактика ташкилоти раҳбарига (иш берувчига) кўрсатма киритилиб, 242 нафар ходимга 1 миллиард 303,2 миллион сўм қарздорлиги бартараф этилиб, тўлаб берилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2020 йил 4 сентябрдаги “2020 йил пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароитлар яратиб берилиши, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан касаба уюшмаларининг жамоатчилик назоратини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори ҳамда 18 сентябрь кунги Меҳнат инспекцияси бошлиғининг хатида кўрсатилган топшириқларни ижроси юзасидан, 2020 йил сентябрь-октябрь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги 2 та кластер, 76 та фермер хўжалиги, 17 та маҳалла ва 15 та корхонада ўрганишлар ўтказилиб, аниқланган 367 та камчилик ҳамда қонун бузилиш ҳолати бартараф этилди. 390 нафар фуқаролар билан суҳбат, 32 та тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан иш берувчиларга 4 та кўрсатма киритилди ва 34 миллион 332 минг сўм терим пули ўндириб берилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг 2020 йил 4 ноябрдаги энергетика, нефт-газ, геология соҳаси корхона ва ташкилотларида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тўғрисидаги фармойишига биноан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган Қўнғирод тумани “Устюрт қидирув бурғулаш бошқармаси” МЧЖ, Нукус шаҳри “HUDUDGAZ QORAQALPOG’ISTON” газ таъминоти филиали, “Тахиатош нефт базаси” МЧЖнинг Чимбой, Тўрткўл, Элликқалъа, Қаратаў филиаллари, жами 6 корхоналарда жамоатчилик назорати ўрганишлар ўтказилди. Аниқланган 71 та камчилик ва қонун бузилиш ҳолати юзасидан иш берувчиларга 19 та кўрсатма киритилди ва камчиликлар бартараф этилди. Шундан “Устюрт қидирув бурғулаш бошқармаси” МЧЖнинг 916 нафар ходимига қўшимча таътиллари учун 285,8 миллион сўм, “Тахиатош нефт базаси” МЧЖнинг Тўрткўл филиалининг 93 нафар ходимига 9,8 миллион.сўм пули ўндириб берилди.
Касаба уюшма аъзоларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида 29 нафар фуқаронинг ёзма мурожаати ўрганилиб, уларнинг манфаатини кўзлаб иш берувчиларга 12 та тақдимнома ва кўрсатмалар, фуқаролик ишлари буйича судларга 9 та даъво ариза киритилди. Шундан, 3 та тақдимнома тўлиқ, 2 та тақдимнома қисман, 6 та даъво аризаси қаноатлантирилди. 1 та даъво ариза юзасидан келишув битими тузилди, 1 та даъво ариза жавобгар томонидан даъво тан олинганлиги сабабли даъводан воз кечилиб, иш юритувдан тугатилди. Жами 11 нафар фуқаронинг бузилган ҳукуқлари тикланиб, уларга иш ҳақи ва етказилган 96 миллион сўм маънавий зарар ўндирилди. 10 та мурожаат эгасига қонун талаби билан тушинтириш берилди.
Бундан ташқари, фуқароларнинг мурожатлари ва илтимослари, меҳнат ҳуқуқ инспекторининг ўз ташаббуси билан 34 нафар ходим (касаба уюшма аъзолари)нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида судларда иштирок этиб, жами 28 нафар фуқаронинг бузилган ҳукуқлари тикланди. Уларга иш ҳақи ва етказилган 186,3 миллион сўм маънавий зарар ўндирилишига эришилди
П.ТУРСИНОВ,
Б.УТЕПБЕРГЕНОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат инспекторлари.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги