АҚШнинг Эронга жорий этган санкциялар рўйхатига яна бир шахс ва бир нечта пўлат ишлаб чиқарадиган компаниялар қўшилди, дейилади “ТАСС” хабарида.

Мамлакат Молия вазирлиги Эроннинг умумий ишлаб чиқариш қуввати, йилига миллионлаб тонна пўлат маҳсулотларга этадиган 12 та компанияларига чекловлар қўйди,  дейилади вазирлик ахборотида.

Чеклов чоралари кўрилган ташкилотлар орасида Яқин Шарқдаги миналар ва минерал саноатни ривожлантириш холдинг компанияси ҳам бор.

Шунингдек, санкциялар рўйхатига компаниянинг Хитой, Германия ва Буюк Британияда жойлашган учта корхоналари ҳам киритилган.

Чекловлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эроннинг металлургия саноатига қарши санкциялар тўғрисидаги фармони доирасида киритилган.

Ушбу ҳужжат 2019 йил май ойида Вашингтон маъмурияти раҳбари томонидан имзоланган эди.