Беларусь Молия вазирлиги матбуот хизмати республика Россия ажратган давлат қарзининг биринчи қисмини қабул қилиб олганини тасдиқлади.

21 декабрь куни Москва Минскка миллиард доллар миқдорида қарз ажратиши ҳақида ҳукуматлараро битим имзоланган эди. Мазкур кредит иккига бўлиб берилади.

Беларусь молия вазирлигидан маълум қилинишича, ҳужжат шартига кўра, мазкур кредитнинг биринчи ўтказмаси 2020 йил охиригача амалга оширилиши керак эди. Иккинчи транш эса 2021 йилга белгиланган.

Беларусь октябр ойида ҳам Евроосиё барқарорлаштириш ва тараққиёт фондидан 500 миллион доллар миқдорида кредит олган. Президент Александр Лукашенконинг таъкидлашича, ушбу маблағнинг 200 миллион доллари Россиядан олинган газ учун тўпланган қарзни ёпишга сарфланган. Қолган маблағ коронавирусга қарши курашга ишлатилган.