Яман пойтахти Аден шаҳри аэропортига қуролли ҳужум уюштирилди.

Хунрезлик оқибатида қурбон бўлганлар сони 25 кишига етди. Бунга қўшимча равишда 110 киши жароҳатлангани ҳам айтилмоқда. Айни мазмундаги баёнотни Яман соғлиқни сақлаш вазири Қосим Бухейбух эълон қилган.

«Ал-Жазира» телеканали хабар беришича, жароҳат олганлар орасида мамлакат алоқа вазири ўринбосари Носир Шариф, шунингдек Аден шаҳри губернатори вакили Ҳасан аз-Замикий ва маҳаллий қамоқхона директори ал-Мансур Нажи ал-Маҳрий ҳам бор.

“Бундан бир неча соат аввал аэропортда бир нечта кучли портлаш содир этилган. Худди шу пайт самолёт зинасидан ҳукуматнинг янги аъзолари тушиши керак эди. Улар Саудия Арабистонидан, ар-Риёд шаҳридан келишаётган эди”, дейилади хабарда.

“РИА Новости”нинг ишончли манбаларга таяниб ёзишича, портлаш “Ансар Алла” хуситлар ҳаракати исёнчилари ўзлари эгаллаб турган Яманнинг жануби-ғарбидаги Таиз вилоятидан уюштирган ракета ҳужуми натижасида юз берган. “Sky News Arabia” телеканали узатган хабарда айтилишича, портлаш арафасида Аден аэропорти устида учувчисиз бошқариладиган учар қурилма овози эшитилган.

Яманда 2015 йилдан буён президент Абду Рабби Мансур Ҳодий тарафдорлари билан хусит исёнчилари ўртасида фуқаролар уруши давом этмоқда. Президент тарафдорларини Саудия Арабистони, хусит исёнчиларини эса Эрон қўллаб-қувватлаши таъкидланади.

Мамлакат шимоли, шунингдек Сана шаҳри хуситлар назорати остида қилмоқда. Шу боис халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган ҳукуматнинг вақтинчалик пойтахти Аденга кўчирилган.