Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.
Ўзбекитсонда 2021 йилдан вақтинча ишсизлик нафақаси 3 баробар оширилиб, 6 та ҳужжат талаб этиш бекор қилинади.
2021 йил 1 мартдан бошлаб аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилиб борилади.
Маҳаллаларда аҳолини касб-ҳунарга ўқитадиган мингдан зиёд марказлар ташкил этилиб, уларда ўқиган ҳар бир шахс учун 1 миллион сўмгача субсидия берилади, бунга бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилади.
Электр энергетикаси, нефть-газ, кимё саноати, машинасозликдаги йирик корхоналар ва тижорат банкларини трансформация қилиш жараёнларига Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда «МакКинзи», «Бостон консалтинг Групп», «Ротшильд» каби халқаро компаниялар билан ҳамкорлик бошланди.