Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.
– Ҳозирги вақтда давлат иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти молиявий барқарор бўлмагани учун давлатга оғир юк бўлиб келмоқда. Шунинг учун жорий йилдан барча давлат корхоналарини ислоҳ қилиш дастури амалга оширилмоқда, – деди Президент.
Жумладан, келгуси йилдан Навоий кон-металлургия комбинати, «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбекгидрогеология», «Ўзавтосаноат» халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш имкониятига эга бўлади.
Ўзбекистонда табиий газ таъминотида монополияси бекор қилинади.