Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.
98 та ихтисослашган мактаблар ташкил қилиниб, “Геология фанлари университети” ташкил қилинди.
Президентимиз кейинги йилда эътибор қаратилиши керак бўлган йўналишлар сифатида физика ва чет тилларини ўқитишнинг устувор йўналиш этиб белгилашни таклиф қилди.
Давлатимиз раҳбари физика фундаментал фан эканини таъкидлаб, чет тиллари бутун дунёни таниш учун имкон эканини қайд этди.