Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.
– Биргина жорий йилда ижтимоий нафақа олувчилар қамрови 2 баробарга оширилиб, 1 миллион 200 минг нафарга етказилди. Ушбу мақсадларга бюджетдан 2016 йилгига нисбатан 5 баробар кўп маблағ ажратилди.
Бу йил олий таълимга қабул параметрлари 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга ўсди, ёшларимизни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 25 фоизга етди – деди давлатимиз раҳбари.