26 декабрь куни Калифорния штатининг Лос-Aнжелес округида бир кеча-кундузда 148 та ўлим ҳолати қайд этилди ва бу бир кунда энг кўп ўлим кўрсаткичи бўйича антирекордни янгилади.

Лос-Aнжелес соғлиқни сақлаш бошқармаси расмийларининг айтишича, округда ҳар 10 дақиқада янги коронавирус пандемиясидан бир бемор вафот этмоқда.

Ҳозирга қадар Калифорнияда коронавирус билан касалланганлар 2 миллиондан ошди. Лос-Aнжелес округи соғлиқни сақлаш бошқармаси директори Барбара Феррел 26 декабрь кунги баёнотида таъкидлашича, округда  кетма-кет икки кун антирекорд янгиланган.

Феррернинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда округда 6500 нафарга яқин одам янги пневмония ташхиси билан касалхонага ётқизилган, уларнинг 20 фоизи реанимация бўлимида даволанмоқда.

Шоҳида Жалилова