Россия АҚШнинг янги санкцияларига жавоб қайтаради, деб баёнот берди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
“Interfax.ru” хабарида қайд этилишича, “Бу бизни ажаблантиргани йўқ. АҚШ анчадан буён мамлакатимизга қарши шундай сиёсат юритиб келмоқда. Ҳар томонлама муносиб жавоб бўлади. Бундан ташқари биз айрим хулосаларни ҳам чиқарамиз” деб таъкидлади Лавров журналистларга берган интерьюсида.
“Вашингтоннинг бу ҳаракатларидан мақсад рақобатчиларни кучсизлаштириш, албатта, булар Халқаро савдо ташкилоти меъёрларига зид ҳисобланади”, дея қайд этган вазир.