Буюк Британия расмийлари Хитой ҳаракатларида стратегик таҳдид кузатилётганлигини қайд этдилар.
Мамлакат қуролли кучлари стратегик қўмондонлиги раҳбари генерал Патрик Сандерснинг айтишича, Лондон Хитой билан конструктив муносабатларга интилади, лекин айни пайтда унинг ҳаракатларида стратегик таҳдидни кўрмоқда.
Британия Хитойдаги янги технологиялар ривожи, гипертовушли ва бошқа тизимли қуролларни такомиллаштираётганини кузатиб турибди.
Айни пайтда Россия ҳам мудофаа қудратини оширмоқда. “Аввалроқ, АҚШ қуроллари кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли Хитойни энг муҳим, лекин ягона бўлмаган таҳдид деб атаганди”, дейилади “Rosbalt.ru” хабарида.