Элликқалъа туманидаги “Agro eksim gold” масъулияти чекланган жамиятида гидропоника усулида сабзавот етиштириш йўлга қўйилган.

2019 йилнинг октябрь ойида фаолият бошлаган МЧЖнинг умумий лойиҳа қиймати 18 миллиард сўмни ташкил этиб, иссиқхона учун Эрондан замонавий ускуналар келтирилган. 4 гектар майдонни эгаллаган мазкур иссиқхонада етиштирилган помидор Россия, Қозоғистон давлатларига экспорт қилинмоқда. Бу ерда 67 нафар киши доимий, 60 киши мавсумий иш билан таъминланган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА