Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Самарқандда ҳам кенг кўламли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Дастлаб Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонидан Кўксарой майдонигача марафон ташкил этилди. Унда ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Кўксарой майдонида ўрнатилган улкан байроқ остида эса талаба ва ўқувчи ёшлар, таълим муассасалари томонидан кўргазмалар, суратлар танловлари уюштирилди.
Айни пайтда Самарқандда қор ёғмоқда, ҳаво ҳарорати бироз пасайган, аммо одамларнинг кайфияти юқори, шижоати баланд.
ЎзА