Грузия европалик ҳамкорлар билан мувофиқлашув ва келишувлардан кейин 2024 йилда Евроиттифоққа аъзо бўлиб кириш учун ариза бермоқчи.
Мамлакат ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани “Радио Имеди” эфирида шундай фикрни айтди.
“Биз шу паллага бориш учун муҳим ишларни амалга оширдик, бу давомли ва жуда жиддий ишчи жараён”, деди вазир.
Унингча, Грузия Евроиттифоқ талабларига мос тарзда виза тартибини либераллаштириш, эркин савдо ва бошқалар борасидаги ҳаракатлари туфайли Грузия мана шундай паллага яқинлашмоқда.
ЎзА