Япониянинг “ЭКСПО-2025” бутунжаҳон кўргазмаси масалалари бўйича вазири Синдзи Иноуэ 27 сентябрда Юмэсимуга – мазкур халқаро тадбир бўлиб ўтувчи сунъий оролга ташриф буюрди.
“Jiji Press” агентлиги хабарида айтилишича, Иноуэ ўзининг мазкур лавозимдаги илк ташрифи давомида префектура ва шаҳар раҳбарлари билан учрашган.
Сиёсатчилар мамлакатдаги юксак технологик ютуқларни бутун дунёга намойиш қилишга тайёргарликни жадаллаштиришни муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, бутунжаҳон “ЭКСПО-2025” кўргазмаси 2025 йилнинг апрелидан октябригача, Осака бўғозидаги Юмэсима сунъий оролида ўтказилади.
ЎзА