Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтган матбуот анжуманида айни масалага алоҳида эътибор қаратилди.
– Жорий ўқув йилидан бошлаб юртимизда янги профессионал таълим тизими ташкил этилди, – дейди вазирликнинг бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов. – Уларда таҳсил олувчиларга ҳам қатор имтиёзлар берилади. Мисол учун, техникумларда икки йиллик таҳсилдан сўнг фанларни ўзлаштиришда алоҳида муваффақиятларга эришган битирувчилар олий таълим муассасасида ўқиган касби бўйича суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади.
Ҳозирда юртимиздаги 201 та коллеж ва 185 та техникумга қабул жараёни давом этмоқда. Ҳужжатлар шу йилнинг 25 сентябрига қадар қабул қилинади.
Ўзбекистон ёшларига олий маълумотли бўлиш истагини рўёбга чиқаришлари учун имконият яратиш ҳамда уларга ўз юртида сифатли таълим олишлари учун вазирлик томонидан олиб борилаётгн ишлар изчил давом этиши таъкидланди.
Мутахассисларнинг қайд этишича, хориждаги у қадар юқори бўлмаган даражали олий таълим муассасаларига кириб, кейин ўқишни кўчиришда муаммолар бўлгандан кўра, абитуриентлар ўз устида ишлаб, билимини оширгани яхшироқ.
ЎзА