ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги Ойбек маҳалласида янги “Xusniya Kids” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Бугунги кунда мазкур маҳалла ҳудудида 1 та давлат, 2 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, уларда 373 нафар кичкинтой тарбияланаётган эди. Янги ташкил этилган муассасаси эса 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, 4 та гуруҳнинг ҳар бирига 30 нафардан болажон қамраб олиниши режалаштирилган.
Боғча очилиш маросимида туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Мазкур мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун барча шароитлар яратилган. Дам олиш, ювиниш ва кийимларни алмаштириш хоналари, тантаналар зали, ошхонада замонавий жиҳозланган бўлиб, улардаги кенг имкониятлар кўзни қувонтиради.
Муассаса иш бошлаши билан 15 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА