Бугун, 10 январь куни Тунисда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Гран-при турнири бошланмоқда. Дунёнинг бир қатор етакчи давлатлари терма жамоалари қатори Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам йилнинг илк нуфузли мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Халқаро турнир дастурга кўра, биринчи кун аёллар ўртасида дастлабки саралаш беллашувлари бўлиб ўтади. Унда терма жамоамиз аъзоларидан Наргиза Жаксибаева, Аякўз Жумамуратова, Фернанда Эррера, Гулистан Пердибаева, Самира Шокирова ўз омадларини синовдан ўтказади. Терма жамоамизнинг биринчи рақамли спортчиси Зайнаб Дайибекова юқори рейтинг поғонасида тургани боис баҳсларга эртадан тўғридан тўғри плей-офф босқичидан киришади.

Мусобақалар 12 январга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА