Шавкат Мирзиёев Ёсихидэ Сугани табриклади​

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Ёсихидэ Сугага унинг мамлакат Бош вазири этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади.
Давлатимиз раҳбарининг мактубида икки томонлама муносабатларда юксак даражага эришилгани таъкидланган ҳамда Ўзбекистон-Япония стратегик шериклиги бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирилган.

 

ЎзА