Дзюдочиларимиз онлайн мусобақада баҳслашди

Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган онлайн мусобақа ўтказилди. 
Катталар ўртасида ўтган мусобақада полвонлар махсус машқлар тўпламини бажариш бўйича ўзаро куч синашди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов сўзга чиқиб, бу каби мусобақалар жуда ҳам муҳимлиги, ҳозир бутун дунёда пандемия ҳукм сураётгани, спортчилар бир хил шароитда машғулот ўтказишга мажбур бўлаётганлигини таъкидлади.
 У мамлакатимизда нафақат дзюдочилар, балки барча спорт турлари билан шуғулланиш учун ҳамма шароит яратилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.
Ўтган баҳсларда Шаҳрам Аҳадов, Сита Қадамбоева, Муҳриддин Тиловов ва Диёра Келдиёровага тенг келадиган топилмади.
photo_2020-08-31_11-33-46.jpg

 

Ж.Тошхўжаев, ЎзА