Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабовнинг маълум қилишича, 20 июндан 20 июлга қадар рўйхатдан ўтиш давомида абитуриентлар томонидан 8660 ҳужжат чет тили сертификати сифатида дастурга киритилган.
Буларнинг барчаси Давлат тест маркази томонидан текширилди ва 8079 сертификат ўз тасдиғини топди. 581 сертификат эса талабга жавоб бермаслиги аниқланди.
Мисол учун, 200 сертификатда тилни билиш даражаси B2 дан паст экани, 117 сертификат миллий ёки халқаро имтиҳон тизимларидан олинмагани, бунда ўқув марказлари томонидан берилган ёки халқаро бўлмаган сертификатлар бўлгани, 69 сертификатда амал қилиш муддати тугагани, 7 ҳолатда сертификатларнинг ҳақиқий эмаслиги, 9 тасида сертификат бошқа шахсга тегишли эканлиги аниқланди.Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабовнинг маълум қилишича, 20 июндан 20 июлга қадар рўйхатдан ўтиш давомида абитуриентлар томонидан 8660 ҳужжат чет тили сертификати сифатида дастурга киритилган.
Буларнинг барчаси Давлат тест маркази томонидан текширилди ва 8079 сертификат ўз тасдиғини топди. 581 сертификат эса талабга жавоб бермаслиги аниқланди.
Мисол учун, 200 сертификатда тилни билиш даражаси B2 дан паст экани, 117 сертификат миллий ёки халқаро имтиҳон тизимларидан олинмагани, бунда ўқув марказлари томонидан берилган ёки халқаро бўлмаган сертификатлар бўлгани, 69 сертификатда амал қилиш муддати тугагани, 7 ҳолатда сертификатларнинг ҳақиқий эмаслиги, 9 тасида сертификат бошқа шахсга тегишли эканлиги аниқланди.
ЎзА