Қабул-2020: абитуриентларга рухсатнома қачон берилади?

Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабовнинг маълум қилишича, мамлакатимиздаги коронавирус билан боғлиқ вазиятда абитуриентларга тест топшири учун рухсатномаларни бериш санаси ҳали номаълум.
Тест ўтказиладиган сана маълум бўлгач, абитуриентлар телефонига хабарнома юборилади. ДТМ сайти орқали рухсатномаларни олиш учун камида 10 кун олдин амалий ишлар бошланади.

 

ЎзА