Ёзги Олимпиада ўрнига ёзги фестиваль старт олади

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ), Халқаро Паралимпия қўмитаси (ХПҚ) ва Умумжаҳон Олимпия шериги Airbnb беш кунлик ёзги фестиваль ўтказилишини эълон қилди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабарига кўра, Фестивалда жаҳоннинг энг яхши спортчилари томонидан ташкил этиладиган 100 та Олимпия ва Паралимпия онлайн учрашуви ўтказилади. «Olympic and Paralympian Online Experiences» деб номланган мазкур фестиваль шу йили Токиода ташкиллаштирилиши лозим бўлган Олимпия ўйинларининг бошланиш санаси – 24 июлда старт олади.

Фестиваль дастурида беш кун давомида бир неча минтақа соатларида турли интерфаол онлайн учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Спорт юлдузлари мазкур онлайн учрашувларда иштирок этишни “Airbnb”да 22 июлдан буюртма қилиб қўйиши мумкин. Томошабинлар танланган онлайн учрашувларни бевосита тўғридан-тўғри ёки такрорий тартибида “Airbnb”нинг “YouTube”даги Олимпия ва Паралимпия каналларида кузатишлари мумкин.

Фестиваль спорт иҳлосмандларига 20 дан ортиқ мамлакат ва минтақа спортчилари билан мисли кўрилмаган глобал мулоқот қилиш имконини беради.

 

ЎзА