Болалар ва ўсмирлар коронавирусга чалиниши эҳтимоли юқорими?

Илмий изланишлар натижаларига кўра, коронавируснинг болалар ва ўспиринларга юқумлилик даражаси катталар билан деярли бир хил эканлигини кўрсатмоқда.
«Дунё миқёсидаги тажрибалар болалар ва ўсмирлар касалликнинг оғир даражасига чалиниш эҳтимоли камлигини, лекин касалликни бошқаларга юқтириши катталар билан бир хиллигини кўрсатади», дейди коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов.
У шу сабабли карантин ва яккаланиш чораларига болалар ва ўспиринлар ҳам қатъий амал қилишлари лозимлигини ва уларни касаллик даврида кексалардан кескин алоҳидалаш зарурлигини таъкидлади.
Ҳабибулла Оқиловга кўра, коронавирусни юқиш вақти ва биринчи аломатлар пайдо бўлишининг ўртасида ўртача 5-6 кун ўтиши мумкин. Лекин бу кўрсаткич ҳар хил беморда 1 кундан 14 кунгача кузатилиши эҳтимоли ҳам бор.

 

ЎзА