Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Нукусдаги дезинфекция ишларида иштирок этди

Мамлакатимиз бўйлаб COVID-19 пандемияси билан курашиш, вирус тарқалиш кўламини камайтириш мақсадида Қуролли Кучлар тузилмалари билан ҳамкорликда дезинфекция бўйича махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилиши давом этмоқда.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар ва Миллий гвардия бошқармаси ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

Машғулотда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев ва масъул идоралар вакиллари қатнашди.

_U4A7122.JPG

Дезинфекцияловчи отрядлар деҳқон бозорлари, савдо мажмуалари ҳамда 22-кичик туман, жами аҳоли сони 10 мингдан ошиқ бўлган Дербент, Темир йўл ва Берекет маҳаллаларида мавжуд бўлган 90 та кўп қаватли уйнинг ташқи қисмида “кўринмас душман” билан кураш олиб борди. 130 минг квадрат метр майдонга 23,5 минг литр дезинфекция эритмаси сепилди.

Аҳоли коронавирус инфекциясидан огоҳ ва ҳушёр бўлишига даъват этувчи эшиттиришлар намойиш этилди. Бунинг учун ҳарбий техникаларга ўрнатилган овоз кучайтирувчи воситалардан кенг фойдаланилди.

Махсус тактик вазифани бажариш учун 10 дан зиёд махсус техника ҳамда бошқа қурилмалар жалб этилди.

_U4A7148.JPG

 

ЎзА