Танлов оммавий ахборот воситаларининг барча йўналишлари – телевидение, радио, матбуот, фото ва интернет журналистикаси бўйича ташкил этилди.
“Йилнинг энг фаол журналисти – 2020” танлови ғолибларини аниқлаш, ижодий ишларни баҳолашда босма оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрларида чоп этилган мақолалар, телерадиоканалларда эфирга узатилган кўрсатув ва радио эшиттиришларда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва демократик янгиланишлар жараёни, жумладан, коронавирус пандемияси ва фавқулодда ҳолатларда жамиятимизда одамларимиз томонидан намоён этилаётган фидойилик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатлар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, Ватан тақдири ва истиқболига дахлдорлик туйғуси маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланиб бораётгани ўз аксини топган материалларга алоҳида эътибор қаратилди.
- Реймов Конисбай,
“Еркин Қарақалпақстан” газетасининг ўз мухбири
Қорақалпоғистон ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар мақсад-вазифалари ва самаралари, юз бераётган воқеа-ҳодисалардан ахолининг хабардорлигини оширишга қаратилган мақолалари учун.
ЎзА