ТДТ доирасида истеъдодларни ривожлантириш бўйича инновацион ёндашувлар қўллаб-қувватланади

270

Истанбулда Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) доирасида Инсон ресурслари бўйича семинар бўлиб ўтди. Туркия Республикаси Президенти Инсон ресурслари бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Семинарда иштирокчилар инсон ресурсларини бошқариш ва салоҳиятини ошириш ташаббуслари бўйича тажриба алмашди.

Муҳокамаларда асосий эътибор институционал асосларни такомиллаштириш, ТДТ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва истеъдодларни ривожлантиришда инновацион ёндашувларни қўллаб-қувватлашга қаратилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон томони барча иштирокчиларни 2025 йил 23-25 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг Давлат хизмати форумида иштирок этишга таклиф қилди.

Учрашув якунида томонлар инсон ресурслари соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилишларини билдириб, истиқболдаги режаларни муҳокама қилди.

Н.Абдураимова, ЎзА