Зеленский Ар-Риёддаги АҚШ – Россия мулоқотини “сюрприз” деб атади

АҚШ ва Россия вакиллари Саудия Арабистонида музокара ўтказган бўлса, Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған Анқарада Владимир Зеленский билан учрашди.
Украина етакчис кеча кечқурун Бирлашган Араб Амирликларидан Туркия пойтахтига учиб келди.
– Саудия пойтахтидаги музокара Украина учун кутилмаган воқеа, – дейилган “Анадолу” хабарида. – Бу ҳақда Президент Зеленский Эрдоған билан бирга Анқарада ўтказган қўшма матбуот анжуманида айтди.
У Туркиянинг меҳмондўстлиги, ўзаро мулоқотга жиддий ва конструктив ёндашганидан мамнунлигини билдириб шундай деган:
– Муносабатларимиз юқори даражада, бунинг учун жаноб Эрдоғанга ва бутун турк халқига миннатдорлик билдираман, деди. Сиёсатчи Туркия украиналик ҳарбий хизматчиларни, тинч аҳоли вакилларини асирликдан озод қилишга ёрдам берганини эслади. Шунингдек, мамлакат Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети борасида ўта принципиал позицияда эканини юқори баҳолади.
Президент яқинда Украинанинг Анқарадаги элчиси этиб тайинланган Наримон Жалол ҳам 3 йил тутқунликда сақланганини эслатди.
– Барча украиналик маҳбуслар уйига қайтсин, – дея қўшимча қилди Украина раҳбари. – Улар ўз оиласи билан тинч, осойишта яшасин. Асирларни Украинага қайтаришимиз керак. Ар-Риёддаги Россия – АҚШ музокараси биз учун кутилмаган қадам бўлди. Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларидан билдик.
М.Пирматова, ЎзА