Жиу-житсучи ёшларимиз Осиё чемпионатида

215

Таиланднинг Бангкок шаҳрида жиу-житсу бўйича ўтаётган Осиё чемпионатининг турли ёш тоифалари ўртасидаги баҳсларда ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.

Чемпионатнинг U-16 тоифасида Аллаяр Бағбергенов -48 кг. вазн тоифасида олтин медални, Шамшодбек Самадов -62 кг. вазнда бронза медални қўлга киритди. “Fighting” йўналишида Самандар Шомуродов -56 кг. вазн тоифасида, ёшлар ўртасида Баҳодир Аҳмаджонов -77 кг. вазнда, U-18 тоифасида -52 кг. вазнда Муҳаммадсамир Мирзабоев, -48 кг. вазнда Алишер Фарҳодов бронза медалларига сазовор бўлди.

Шунингдек, U-14 йўналишида Камола Ғуломова -36 кг. вазнда «nevaza» ва «fighting» йўналишларида бронза соҳибига айланди.

Мусобақалар давом этмоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА