Аввалги йилларда битирган абитуриентлар тўлов қиладими?

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 2020/2021 ўқув йили учун қабул жараёнига тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказишга бағишланган брифингда аввалги йилларда битирган абитуриентлар бу йил тўлов қиладими, деган саволга жавоб берилди.
Ўтган йилдан бошлаб аввалги йилларда тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида (101 минг сўм) тўлов ундириш йўлга қўйилган эди. Жорий йилда бу тўлов 111,5 минг сўм бўлади.
Бир сўз билан айтганда, аввалги йилларда битирган абитуриентлар ўқишга ҳужжат топширишда тўловни амалга оширади.

 

ЎзА